
«Бавария» марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано клуб билан шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Манбаларга кўра, томонлар келишувнинг деярли барча шартлари, жумладан маош, турли қўшимча тўловлар ва имзолаш бонуси бўйича принципиал келишувга эришган.
Бироқ ҳозирча фақат битта масала очиқ қолмоқда: шартномага товон пули (release clause) бандини киритиш. Журналистлар Кристиан Фальк ва Тоби Альтшеффль хабар беришича, «Бавария» франциялик футболчи битимни фақат сотиб олиш опцияси кўзда тутилган тақдирда имзолашини тушунади.
Мюнхен клуби бу банд 2028 йилдан кучга киришини истамоқда, футболчи томони эса бундай муддатдан норози. Шунга қарамай, келишмовчиликларга қарамасдан, Упамеканонинг шартномаси катта эҳтимол билан узайтирилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.