
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ФИФАнинг Қитъаларо кубоги финалида «Фламенго»га қарши ўйиндаги ишончли ҳаракати билан жамоада асосий дарвозабон бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу фикрни Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор билдирди.
У аввал бундай сценарийга ишонмаганини ҳам яширмади. «Энди Сафонов ПСЖнинг биринчи рақами бўлишига умид қиламан.
Финалгача унинг ўйинига жиддий эътироз йўқ эди, аммо мен ҳар қандай ҳолатда ҳам Шевалье қайтиб келиб, асосий бўлади, деб ўйлагандим», деди Мор «Матч ТВ» эфирида. Экспертнинг таъкидлашича, аввал устунлик Шевалье томонида эди.
Чунки у айнан жамоани тарк этган Жанлуижи Доннарумма ўрнига аниқ вариант сифатида олиб келинган. Бироқ Мор фикрича, финалдан кейин икки дарвозабоннинг асосий таркибдаги ўрин учун имкониятлари тенглашди.
Бу эса ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг танловини янада мураккаблаштирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.