date

Сафонов бир ярим йилда ПСЖ билан олти соврин ютди


Дарвозабон Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалида ўйиндан кейинги пеналтилар сериясининг бош қаҳрамонига айланди. Россиялик посбон тўртта зарбани қайтарди ва ПСЖга “Фламенго” устидан ғалаба қозониб, совринни қўлга киритишда ёрдам берди.

Шу тариқа Сафонов ПСЖ таркибида қўлга киритган совринлари сонини олтитага етказди. У Франция чемпионлиги, Франция кубоги ва Франция Суперкубогини ютган, шунингдек, Чемпионлар лигаси ҳамда УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлган.

Энди эса у Қитъаларо кубок соҳиби ҳамдир. Маълумки, Матвей Сафонов 2024 йил ёзида “Краснодар”дан трансфер қилиниб, ПСЖ сафида тўп сура бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов бир ярим йилда ПСЖ билан олти соврин ютди