date

Вячеслав Колосков Сафоновнинг жароҳатига муносабат билдирди


Россия футбол иттифоқининг собиқ президенти Вячеслав Колосков ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов олган жароҳат ҳақида фикр билдирди. Сафонов Бразилиянинг “Фламенго” клубига қарши Қитъалараро кубок финалида чап қўлининг олд қисмидан жароҳат олди.

Шунга қарамай, у ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди. “Синган қўл билан пенальти қайтариш — юксак, феноменал натижа.

Матвейга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. У эндигина асосий дарвозабон сифатида майдонга чиқишни бошлагандӣ”, — дея Колосковнинг сўзларини “Матч ТВ” келтирди.

Жорий мавсумда Сафонов 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборди. У 2 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вячеслав Колосков Сафоновнинг жароҳатига муносабат билдирди