date

Чехия терма жамоасига Мирослав Коубек бош мураббий бўлди


Чехия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига маҳаллий мутахассис Мирослав Коубек тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Жамоанинг аввалги устози Иван Гашек Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Фарер оролларидан 1:2 ҳисобида кутилмаган мағлубиятдан сўнг лавозимини тарк этган эди. Коубек олдига плей-офф ўйинларидан муваффақиятли ўтиб, терма жамоани якуний турнирга олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Мутахассис билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Коубек аввалроқ бир қатор чех клубларида ишлаган.

Унинг қўл остида "Виктория Плзен" 2015 йилда Чехия чемпиони бўлган ва мамлакат кубогини қўлга киритган, "Кладно" эса 2006 йилда Чехиянинг иккинчи дивизионида ғолиб чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чехия терма жамоасига Мирослав Коубек бош мураббий бўлди