date

Ассане Диао жароҳат сабаб Африка Миллатлар кубогини ўтказиб юборади


Италиянинг "Комо" клуби ва Сенегал миллий жамоаси чап қанот вингери Ассане Диао жароҳати туфайли Африка Миллатлар кубогида иштирок эта олмайди. Турнир 21 декабр куни старт олади.

Диао аввалигига Сенегалнинг якуний рўйхатига киритилганди, бироқ кейинчалик у аризадан чиқарилди. Сенегал футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, миллий жамоа тиббий штаби ўтказган текширувларда футболчида соннинг икки бошли мушаги шикастлангани аниқланган ва шу боис у Африка Миллатлар кубоги учун таркибдан чиқарилган.

Жорий мавсумда Диао А Серия ва Италия кубогида жами 7 ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади. Transfermarkt маълумотига кўра, унда тизза орти пайи жароҳати ҳам қайд этилган, сафга қайтиш муддати ҳозирча номаълум.

Африка Миллатлар кубогида Сенегал ДР Конго, Бенин ва Ботсвана билан бир гуруҳдан жой олган. Мусобақа 18 январгача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ассане Диао жароҳат сабаб Африка Миллатлар кубогини ўтказиб юборади