
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике қўли синиб, сафдан чиққан дарвозабон Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Энрикенинг айтишича, футболчилар, айниқса Сафонов жамоага исталган пайтда ёрдам бера олишини кўрсатган. У турнир ва ўйин мақомидан қатъи назар, жамоа доимо тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Мен ҳали Сафонов билан гаплашмадим. Буни карма деса ҳам бўлади. Ҳаётда салбий ҳолатлардан ҳам кўп нарсани ўрганиш мумкин.
У сўнгги тўртта ўйинда йирик учрашувлар ўтказди, аммо ҳаёт ҳозир дам олиш, тикланиш ва буни қабул қилиш кераклигини айтяпти. Шундай менталитет билан у одатдагидан тезроқ қайтди”, деди Энрике журналистларга.
ПСЖ шанба куни 2025 йилги сўнгги ўйинини Франция кубогида “Ванде Фонтене”га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.