date

Болонья 1995 йилдан бери илк бор пенальтиларда ғалаба қозонди


Италия Суперкубогида иккинчи ярим финал учрашуви ҳам якунланди ва турнирни Миланнинг иккинчи клуби — "Интер" тарк этди. Уни Италия кубоги соҳиби "Болонья" мусобақадан чиқариб юборди.

Қизиқ томони шундаки, "Болонья" ўша кубок финалида ҳам "Милан"ни мағлуб этган эди. Бу сафар жамоа пенальтилар сериясида совуққонроқ ҳаракат қилгани эвазига устун келди.

Таъкидланишича, "Болонья" XXI асрда 11 метрликлар сериясида ҳали ғалаба қозонмагандӣ. Клуб учун пенальтилардаги аввалги муваффақият 1995 йил 13 декабрга тўғри келади.

Ўшанда "Болонья" Италия кубоги чорак финалида "Милан"ни айнан пенальтиларни аниқроқ ижро этгани ҳисобига мусобақадан чиқариб юборгандӣ.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Болонья 1995 йилдан бери илк бор пенальтиларда ғалаба қозонди