
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булйкин ФИФАнинг 2005 йилда Германияга қарши ўртоқлик учрашувида киритилган гол бўйича позициясига муносабат билдирди. ФИФА вакиллари учрашув охирида урилган гол муаллифи Андрей Аршавин эмас, Александр Кержаков бўлганини таъкидлади.
Россия футбол иттифоқи эса якуний қарор Германия футбол иттифоқига тегишли эканини эслатди: айнан улар учрашув протоколига ўзгартиш киритиш ҳуқуқига эга. Булйкин бу вазиятни ғалати деб баҳолади ва нега айнан ҳозир бу масала яна кун тартибига чиққанини тушунмаслигини айтди.
Унинг фикрича, агар гол муаллифи қайта кўриб чиқилса, Россия терма жамоаси тарихида икки нафар энг яхши тўпурар пайдо бўлиши мумкин. У бундай ҳолатда ёмон нарса йўқлигини ҳам қўшимча қилди.
Ҳозирги расмий статистикага кўра, Кержаковнинг терма жамоадаги голлари сони 30 та, Артём Дзюбаниқи эса 31 та. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.