date

Сафонов финалда қўли синган ҳолда майдонда ўйнади

Сафонов финалда қўли синган ҳолда майдонда ўйнади
Франциянинг ПСЖ клубида тўп сураётган россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ФИФА Қитъалараро кубоги финалида қўли синган ҳолда ўйнагани маълум бўлди. Бу ҳақда Париж клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва Бразилиянинг «Фламенго» жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 17 декабрь куни бўлиб ўтган. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларидан сўнг ғолиб аниқланмаган, пенальтилар сериясида эса ПСЖ зафар қучган.

Сафонов пенальтилар сериясида тўртта сейв амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига ҳал қилувчи ҳисса қўшган. Қайд этилишича, «Фламенго»га қарши баҳс давомида Сафонов чап қўлининг кафт қисмидан жароҳат олиб, синиш аниқланган.

Россиялик футболчининг тикланиши тахминан уч-тўрт ҳафтани олиши кутилмоқда. Сафонов ПСЖ сафида 2024 йил ёзидан буён ўйнамоқда.

Шу вақт ичида у жамоа билан олти совринни қўлга киритган, улар орасида Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов финалда қўли синган ҳолда майдонда ўйнади