Унион Кёлн сафаридан сўнгги дақиқада ғалаба билан қайтди

Унион Кёлн сафаридан сўнгги дақиқада ғалаба билан қайтди
Қисқача

Унион Берлин Германия Бундеслигасининг 15-турида сафарда Кўлни 0:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол қўшиб берилган вақтнинг биринчи дақиқасида Андраш Шефер томонидан узоқ масофадан киритилди. Кўлн 83-дақиқада Раву ван ден Берг четлатилгач, ўйинни 10 киши бўлиб якунлади. Ғалабадан сўнг Унион турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди, Кўлн эса 11-ўринда қолди.

Германия Бундеслигасининг 15-турида Кёлн ўз майдонида Унион Берлинни қабул қилди. Мезбонлар тўп назоратида устун бўлганига қарамай, учрашув давомида хавфли вазиятлар кўп кузатилмади, зарбалар эса ҳар икки жамоада ҳам саноқли бўлди.

Иккинчи бўлим ўртасида биринчи жиддий эпизод юз берди: бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Леопольд Кверфельд бош билан дарвоза томон йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди. 83-дақиқада Кёлн 10 киши бўлиб қолди: Раву ван ден Берг ҳужумни тўхтатиш учун тўпни қўл билан ушлаб қолди ва майдондан четлатилди.

Қўшиб берилган биринчи дақиқада Унионнинг бурчак тўпи кутилганидек чиқмаган бўлса-да, эпизод давомида Андраш Шефер узоқ масофадан аниқ зарба бериб ҳисобни очди. Натижада Унион Берлин 0:1 ҳисобида ғалабани илиб кетди.

Ушбу натижадан сўнг Унион турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда, Кёлн эса 11-поғонада қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар