
Германия Бундеслигасида йил якунидаги сўнгги тур — 15-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. “Вольфсбург” ўз майдонида “Фрайбург”ни қабул қилди ва 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонлар сафида голлардан бирига Винченсо Грифо муаллифлик қилди. У 56-дақиқада пенальти зарбасини аниқ ижро этди.
Бу гол Грифо учун Бундеслигадаги юбилей — 70-гол бўлиб, у “Фрайбург” тарихида чемпионатнинг юқори лигасида энг кўп гол урган футболчига айланди. Шу тариқа Грифо 69 гол билан иккинчи ўринда турган Нилс Петерсенни ортда қолдирди.
Кейинги турда “Фрайбург” ўз майдонида “Гамбург”га қарши ўйнайди. Учрашув 10-январ куни, янги йилда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.