
Германия чемпионати доирасидаги сафар учрашувида Леверкузеннинг «Байер» жамоаси «РБ Лейпциг»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг «фармацевтлар» бош мураббийи Каспер Юльманн журналистлар билан мулоқот қилди.
«Натижадан мамнунман. Ҳозир бизда Бундеслигада яхши одимлаётган янги жамоа бор.
Яхши натижалар кўрсатяпмиз. Бироқ «Байер» бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади», — дея Юльманннинг сўзларини Бундеслига матбуот хизмати келтирди.
Германия чемпионатида 15 турдан сўнг «Байер» 29 очко жамғарган ва турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Юльманн шогирдлари пешқадам «Бавария»дан тўққиз очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.