
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг «Фламенго»га қарши финал учрашувидаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Кержаковнинг айтишича, майдонда рўй берган воқеани деярли ишониб бўлмайдиган ҳолат деб аташ мумкин.
У Сафонов кетма-кет тўртта 11 метрлик жарима зарбасини қайтарганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, собиқ футболчи учрашув ва пеналтилар серияси пайтида дарвозабон кучли адреналин ҳамда ҳиссиётлар таъсирида жароҳатининг қанчалик оғирлигини сезмаган бўлиши эҳтимолини билдирди.
«Агар айнан синш ҳақида гапирадиган бўлсак, ўйин ва пеналтилар серияси вақтида Сафонов буни деярли ҳис қилмаган бўлса керак. Чунки унда улкан адреналин ва эйфория бўлган.
Кетма-кет тўртта пеналти қайтаргани эса, албатта, фантастик натижа», — дея Кержаковнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради. Финалдан кейин Сафонов жароҳати сабабли йил охиригача сафдан чиққанӣ маълум бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.