
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот жорий қишда жамоани тарк этиши мумкин. Аввалроқ Сёрлотнинг бош мураббий Диего Симеоне билан муносабатлари мураккаб экани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Шунингдек, футболчига «Фенербахче» қизиқиш билдиргани ҳам айтилганди. Журналист Ягиз Сабунжуоғлу маълумотига кўра, Сёрлот турк клубига ўтишга очиқ.
Бироқ норвегиялик ҳужумчи янги жамоада жуда яхши маош олишни истагани сабабли «Фенербахче»дан йилига 12 миллион евро миқдорида маош сўраган. Жорий мавсумда 30 ёшли Сёрлот барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.