date

Аршавин «Реал»нинг «Барселона»дан нимада ортда қолаётганини айтди


Санкт-Петербургнинг «Зенит»и ва Лондоннинг «Арсенал»и собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин Испания Ла Лигаси жорий мавсумида Каталониянинг «Барселона»си ҳамда Мадриднинг «Реал»и ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. «“Барса” ўтган йилги кўринишини эслатяпти.

Жамоа ўзига ишонган ҳолда ўйнамоқда. Улар ниманинг эвазига ғалаба қозонмоқчи экани аниқ.

Шу жиҳатдан улар “Реал”дан устун, у ерда Алонсо бошқарув ипларини ҳали топа олмади», — деди эксперт «Матч ТВ» телеканали эфирида. Бугунги ҳолатга кўра, каталониялик гранд 46 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Хаби Алонсо шогирдлари 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аршавин «Реал»нинг «Барселона»дан нимада ортда қолаётганини айтди