Аморим Бруну Фернандешни алмаштиришнинг иложи йўқлигини айтди

Қисқача
Бруну Фернандеш «Нюкасл»га қарши APЛ ўйинини ўтказиб юборади. «Қизил иблислар» бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячини таркибда алмаштиришнинг иложи йўқлигини айтди. Аморим Фернандеш ижодкорликдан ташқари стандарт вазиятларда жамоани ташкил қилиши ва футболчиларга майдонда жойлашишни кўрсатишини таъкидлади. «МЮ» ва «Нюкасл» 26 декабр куни ўйнайди.
Ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш АПЛдаги навбатдаги «Ньюкасл»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. «Қизил иблислар» бош мураббийи Рубен Аморимнинг айтишича, Фернандешни таркибда алмаштиришнинг иложи йўқ.
«Брунунни алмаштириб бўлмайди. Бугун эрталаб буни жамоага айтдим.
Агар бу ерда умуман ижобий жиҳат топиш мумкин бўлса, бундан ниманидир ижобий томонга буришимиз керак. Кўпчилик кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишига тўғри келади.
Гап фақат ижодкорликда эмас. Ҳар бир стандарт вазиятда айнан Бруну жамоани ташкил қилади.
У майдондаги ҳар бир позицияни тушунади, ҳар бир деталдан хабардор. Алмаштириш бўлганда ҳам, айнан у бошқа футболчиларга қаерда жойлашиши кераклигини кўрсатади», — деди Аморим журналистларга.
«МЮ» ва «Ньюкасл» жума куни, 26 декабрда ўйнайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Брунунни алмаштириб бўлмайди. Бугун эрталаб буни жамоага айтдим.
Агар бу ерда умуман ижобий жиҳат топиш мумкин бўлса, бундан ниманидир ижобий томонга буришимиз керак. Кўпчилик кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишига тўғри келади.
Гап фақат ижодкорликда эмас. Ҳар бир стандарт вазиятда айнан Бруну жамоани ташкил қилади.
У майдондаги ҳар бир позицияни тушунади, ҳар бир деталдан хабардор. Алмаштириш бўлганда ҳам, айнан у бошқа футболчиларга қаерда жойлашиши кераклигини кўрсатади», — деди Аморим журналистларга.
«МЮ» ва «Ньюкасл» жума куни, 26 декабрда ўйнайди.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…