date

Эндрик «Лион»да 9-рақамни танлаганини маълум қилди


Ҳужумчи Эндрик 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Лион»да ўтказади. Сешанба куни француз клуби Эндрикни «Реал»дан 1 миллион евро эвазига пуллик ижара асосида олганини эълон қилди.

Эндрик «Лион»даги ўйин рақамини ҳам танлаб бўлди. Клуб матбуот хизмати бразилиялик футболчининг 9-рақам туширилган футболка билан тушган суратни эълон қилди.

Эндрик «Лион»га барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун йўл олди. Мавсумнинг биринчи қисмида 19 ёшли бразилиялик «Реал» сафида атиги учта учрашувда майдонга тушди.

Франция чемпионатидаги навбатдаги ўйинда «Лион» 3 январ куни сафарда «Монако»га қарши майдонга тушади. Ҳозир «тўқувчилар» Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Лион»да 9-рақамни танлаганини маълум қилди