date

Рабио Лофтус-Чикнинг салоҳияти бундан ҳам юқори, деди


Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио ўтган ёздан бери «Милан» сафида тўп сурмоқда ва жамоа шериклари билан етарлича танишиб улгурди. Унинг фикрича, клуб таркибидаги энг кам баҳоланаётган футболчилардан бири — англиялик Рубен Лофтус-Чик.

Қолаверса, улар тенгдош. «Мен Рубенни кам баҳоланаётган ўйинчи деб ҳисоблайман, унда жуда катта салоҳият бор.

Машғулотларда уни кузатаман ва ундаги барча фазилатларни кўраман», — дея Рабионинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, Рубен Лофтус-Чик 2023 йилдан бери «Милан»да ўйнамоқда.

Унгача у Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рабио Лофтус-Чикнинг салоҳияти бундан ҳам юқори, деди