date

«Спортинг» 19 ёшли бразилиялик вингер билан музокара бошлади


«Вест Ҳем»нинг 19 ёшли вингери Луис Гильерме Португалиянинг «Спортинг» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «Спортинг» аллақачон Гильерме билан музокараларга киришган. Бироқ футболчини «Порту», «Бенфика», «Шахтёр», «Наполи» ва «Фиорентина» ҳам кузатиб бормоқда.

«Вест Ҳем» ёш бразилиялик учун тахминан 30 миллион евро талаб қилмоқда. 2024 йил ёзида «болғачилар» Гильермени 23 миллион еврога сотиб олган.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида вингер беш учрашувда майдонга тушди, бироқ натижали ҳаракатлари билан ажралиб чиқмади. Гильерменинг «Вест Ҳем» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Спортинг» 19 ёшли бразилиялик вингер билан музокара бошлади