
«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Жонатан Та жамоанинг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди. Венсан Компани жамоаси олти турдан сўнг умумий босқич турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Мюнхенликлар 15 очко жамғарган, ягона мағлубиятни эса лондонлик «Арсенал»га қарши ўйинда (1:3) қабул қилиб олган. — Сиз аввал «ПСЖ», «Челси», «Арсенал» билан ўйнадингиз ва анча яхши кўриндингиз.
Бу ўзингизга ишончни оширишга ёрдам берадими? — Албатта.
Энг кучлиларга қарши ўйнаганингда, қайси даражада эканингни тушуниб оласан. Бу жамоамизга ишонч беради.
«Арсенал»га қарши ўйинда ҳам, мағлуб бўлганимизга қарамай, рақибдан анча ёмон ўйнагандек ҳис қилмадик. Ўйиндан кейин: «Хўп, кейинги сафар.
Келинг, улар билан яна ўйнаймиз», деб ўйладик. — Балки финалда?
— Айнан шундай. Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» билан тўқнаш келиш жуда зўр бўларди, — дея Та сўзларини Bayern & Germany келтиради.
Еттинчи турда «Бавария» белгиялик «Юнион Сент-Жиллуаз»га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.