
Парижликлар Луис Энрикени бутун умрга боғлаб қўймоқчи. Испаниянинг AS нашри хабар беришича, «ПСЖ» раҳбарияти 55 ёшли мураббий билан умрбод шартнома тузиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Футбол тарихида бу мураббий билан тузиладиган илк шундай келишув бўлиши мумкин. Бу соф фантастикадек эшитилади, бироқ 2025 йилда қўлга киритилган олти совриндан кейин бундай ғоя энди унчалик ҳам телбалик бўлиб кўринмаяпти.
Шайх Носир Ал-Хелаифий Энрикени «идеал» мураббий деб атайди. Клуб тарихдаги энг қиммат келишувни — муддатсиз шартномани таклиф қилишга тайёр.
Савол шундаки, бундай таклифнинг ўзи испанияликка керакми? 2023 йил ёзидан бери «ПСЖ» «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи қўл остида тўққизта соврин ютди: Франция чемпионати — икки марта, Кубок — икки марта, мамлакат Суперкубоги — икки марта, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъаларо кубок.
Фақат 2025 йилнинг ўзида олти трофей — бу 2009 йилги «Барселона» ҳамда 2020 йилги «Бавария» рекордининг такрорланиши. Энрике France Football ва FIFA талқинларига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Мбаппе «Реал»га кетганидан кейин Энрикенинг «ПСЖ»си шунчаки омон қолмади — янада гуллаб-яшнади. Ёш футболчилар Дембеле («Олтин тўп» соҳиби) ва Сафонов (FIFA рекорди: «Фламенго»га қарши финалда кетма-кет тўртта пеналтни қайтарган) жаҳон даражасидаги юлдузларга айланди.
Энрикенинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Клубдагилар фикрича, узоқ муддатли режаларни амалга ошириш учун бир ярим йил жуда кам.
Испаниялик мутахассис асосий қарорларнинг барчасида тўлиқ ваколат олди ва бу формула муаммосиз ишлаяпти. Доҳадаги триумфдан кейин парижлик раҳбарлар мисли кўрилмаган таклиф ҳақида жиддий ўйлаб қолди.
Бироқ AS таъкидлашича, Энрикени умрбод шартномага кўндириш осон бўлмайди. Мутахассис ўз лавозимидан мамнун, лойиҳа тўғрилигига ишонади, аммо умрбод келишув — маълум маънода эркинликни чеклаш.
Бу беш, ўн, ўн беш йилдан кейин ҳам ҳамма томонлар манфаатлари ўз ўрнида қолишига тикилган гаровдир. Футбол тарихида мураббийлар билан умрбод шартномалар ҳали бўлмаган.
Ҳатто афсонавий Алекс Фергюсон ҳам «Манчестер Юнайтед»да оддий шартномалар асосида ишлаган, гарчи уларни қайта-қайта узайтирган бўлса-да; худди шундай — Арсен Венгер «Арсенал»да. Умрбод шартномалар одатда бош директорлар ва президентларга хос, майдондаги «қўмондонлар»га эмас.
«ПСЖ» кашшоф бўлиши мумкин. Ёки шунчаки анъанавийроқ шартларда узайтириш бўйича музокаралар олдидан ахборот тўлқинини яратмоқда.
Чунки шартномани тузиш имконияти билан реал имзо орасидаги масофа жуда катта. Энрике буни яхши тушунади: бугун сен олти соврин билан қаҳрамонсан, эртага эса кетма-кет икки мағлубиятдан кейин ишдан кетишинг мумкин.
Футбол ҳатто даҳоларга ҳам шафқатсиз. Агар битим амалга ошса, бу бозорни ларзага келтиради.
Ҳар бир топ-клуб ўз мураббийи учун шунга ўхшаш шартномалар ҳақида ўйлай бошлайди. Ёки аксинча: ҳамма буни блеф, оддий беш йиллик келишувни «чиройли ўраш» эканини англаб етади.
Ҳозир испаниялик мутахассис жамоаси барқарор, ёш ва амбицияли. Энрике эски андозадаги суперюлдузларсиз ҳам ишлайдиган тизимни қурди.
Вақт кўрсатади. Бир нарса аниқ: Энрике даврида «ПСЖ» ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечирмоқда ва бундан воз кечишни ҳеч ким истамайди — на шайх Ал-Хелаифий, на мухлислар, на, чамаси, мураббийнинг ўзи.
Гап фақат шунда: икки томон қанчалик узоққа боришга тайёр ва футбол муддатсиз келишувларнинг янги даврига қанчалик тайёр. Арман Тигранянц
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.