date

Эмери «Челси» устидан ғалабадан сўнг ўйинни таҳлил қилди

Эмери «Челси» устидан ғалабадан сўнг ўйинни таҳлил қилди

«Aston Villa» бош мураббийи Унаи Эмери «Челси»га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лондондаги баҳсда «вилланлар» иродали камбек қайд этди: 37-дақиқада Жоау Педро ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Олли Уоткинс 63 ва 84-дақиқаларда кетма-кет гол уриб, дубл расмийлаштирди.

«Биринчи бўлимдаги режа ўша-ўша қолди, аммо танаффусгача “Челси” фантастик ўйнади ва устунлик қилди. Тўпни қайтариб олиш биз учун жуда қийин бўлди. Иккинчи бўлим олдидан футболчиларга айнан шунни айтдим: иштиёқ кўрсатиш ва матонатни сақлаш керак», — деди Эмери BBC Match of the Day билан суҳбатда.

«Aston Villa» барча мусобақаларда кетма-кет 11-учрашувда ғалаба қозонмоқда. Бирмингем клуби АПЛнинг 18 туридан сўнг учинчи ўринда бормоқда: «Arsenal»дан 3 очко, «Manchester City»дан эса 1 очко ортда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмери «Челси» устидан ғалабадан сўнг ўйинни таҳлил қилди