
«Ювентус» расмий сайти орқали клубнинг янги спорт директори номини маълум қилди. Бу лавозимга Марко Оттолини тайинланди ва у «кекса синьора» бош ижрочи директори Дамьен Комоллига бўйсунади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Оттолини бир неча ой аввал «Женоа»даги спорт директори вазифасини тарк этганди. Мутахассис аввал ҳам «Ювентус» тизимида ишлаган: у скаут бўлиб фаолият юритган ҳамда ижарага берилган футболчилар бўйича масъул сифатида иш олиб борган.
Айни пайтда «Ювентус» А Серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 3-январ, шанба куни ўз майдонида «Лечче»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.