
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда «Кальяри» устидан қўлга киритилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада Рафаэл Леаунинг аниқ зарбаси эвазига киритилди ва «россонери»га муҳим уч очкони тақдим этди.
Аллегри матбуот анжуманида жамоаси баҳсни суст бошлаганини яширмади: дастлабки 35 дақиқада «Милан» етарлича фаол кўринмади, «Кальяри» эса ҳужумда ташаббус кўрсатиб, муаммолар туғдирди. Мураббий танаффусдан кейин ўйин анча яхшилангани, бироқ ишлаш керак бўлган жиҳатлар ҳали кўплигини таъкидлади.
Ғалабадан сўнг «Милан» 38 очко билан турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга олди. Шунга қарамай, «Интер» (36) ва «Наполи» (34)нинг биттадан заҳира учрашуви бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.