date

«Милан» спорт директори Фюллкругнинг илк ўйинини баҳолади

«Милан» спорт директори Фюллкругнинг илк ўйинини баҳолади

«Милан»нинг спорт директори Игли Таре «Кальяри»га қарши учрашувда ҳужумчи Никлас Фюллкругнинг дебютини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Вест Ҳем»дан ижарага олинган германиялик форвард иккинчи бўлим давомида майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ҳисобга кира олмади.

«У бизга тезлик, тажриба ва иштиёқ олиб келяпти. Унинг жисмоний ҳолати ёқимли таассурот қолдирди. Мақсадларимизга эришишда у албатта ёрдам беради», — дея Таренинг сўзларини келтиради Sky Sport.

А Сериянинг 17-туридан сўнг Массимилиано Аллегри жамоаси 38 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 8-январ куни «Милан» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» спорт директори Фюллкругнинг илк ўйинини баҳолади