«Астон Вилла» «Ноттингҳэм Форест»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди (видео)

Англия Премьер-лигаси 20-тури Бирмингҳэмдаги «Астон Вилла» ва «Ноттингҳэм Форест» ўртасидаги баҳс билан очилди. «Астон Вилла» жамоаси ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Уоткинснинг голи ва Макгиннинг дублига Гиббс-Уайт бир бор жавоб қайтарди.
Ушбу ғалаба Эмери жамоасига 42 очко билан 2-ўринга кўтарилишга ёрдам берди. Улар «Арсенал»дан 3 очко ортда қолмоқда. Қаторасига 4-мағлубиятни қабул қилган «Ноттингҳэм Форест» эса 18 очко билан 17-ўринда қолмоқда.
АПЛ 20-тур:
Астон Вилла — Ноттингҳэм Форест 3:1
3 январ, «Вилла Парк»
Голлар: Уоткинс (45+1), Макгинн (49, 73) — Гиббс-Уайт (61).
Астон Вилла жамоасининг асосий таркибида: Мартинес, Кэш (Гарсия, 90), Конса, Линделёф, Матсен (Дин, 69), Камара, Тилеманс, Макгин (Богард, 83), Рожерс, Буэндиа (Санчо, 69), Уоткинс (Мален, 83).
Ноттингҳэм Форест жамоасининг таркиби: Виктор (Зелс, 78), Айна (Савона, 69), Миленкович, Мурилло, Уилямс, Андерсон, Домингес (Луис, 84), Баква (Макэйти, 69), Гиббс-Уайт, Ҳатчинсон, Игор Жезус (Калимуэндо, 84).
Огоҳлантиришлар: Баква (64).
Бу ғалаба «Астон Вилла»га янги мавсумдаги кучли натижаларга эришишда ёрдам бериши ва уларнинг чемпионатдаги истиқболига таъсир қилишга айланиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!