date

Энрике ПСЖда уч дарвозабон ҳам юқори савияда деди

Энрике ПСЖда уч дарвозабон ҳам юқори савияда деди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабонлари орасидаги рақобат ҳақида фикр билдириб, таркибда бир вақтнинг ўзида уч нафар кучли посбон борлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Льюка Шевале, Матвей Сафонов ва Ренато Марин ҳар бир машғулот ҳамда ўйинда жамоа манфаатлари учун 100 фоиз кучини бераётгани билан уни хурсанд қилмоқда. Энрике уларнинг қийин вазиятларда ҳам характер кўрсата олишини алоҳида қайд этди.

Жорий мавсумда дарвоза кўпроқ Шевалега ишониб топширилди: у барча мусобақаларда 20 учрашувда майдонга тушиб, 22 гол ўтказиб юборди. Россиялик дарвозабон Сафонов 4 ўйинда қатнашиб, 3 гол ўтказди. Марин эса 1 учрашувда майдонга тушиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энрике ПСЖда уч дарвозабон ҳам юқори савияда деди