Испания чемпионати, 23-тур олдидан

  • 18 февраль 2017, 12:08
  • 3 880
  • Спорт
  • Испания чемпионати, 23-тур олдидан

    Кеча Испания Ла лигасининг 23-тур учрашувларига старт берилди. Унда битта ўйин ўйтказилди. "Гранада" ўз майдонида "Бетис"ни 4:1 ҳисобида енгди.

    Қолган беллашувлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.

    Жумладан, унда Мадриднинг "Реал" жамоаси мухлислари қаршисида "Эспаньол"ни қабул қилади. Ҳамшаҳарлари "Атлетико" сафарда "Спортинг Хихон" билан ўйнайди. Пойтахт жамоаларининг уч очко олишларига кўпчилик шубҳа қилмаяпти.

    Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Леганес"га мезбонлик қилади. Луис Энрике футболчилари бу сафар ҳам ғалаба учун майдонга чиқишади ва мусобақа жадвалида етакчилик учун кураш олиб боришади.

    Ушбу тур анонси билан танишинг:
    23-тур
    18.02.2017
    00.45 Гранада 4 - 1 Бетис
    17.00 Спортинг Хихон - Атлетико Мадрид
    20.15 Реал Мадрид - Эспаньол
    22.30 Депортиво - Алавес

    19.02.2017
    00.45 Севилья - Эйбар
    16.00 Реал Сосьедад - Вильярреал
    20.15 Валенсия - Атлетик Бильбао
    22.30 Сельта - Осасуна

    20.02.2017
    00.45 Барселона - Леганес

    21.02.2017
    00.45 Малага - Лас-Пальмас

    Манба: www.uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Испания чемпионати, 23-тур олдидан