date

Кавазашвили: Сафонов кучли, лекин уни яна ўқитиш керак

Кавазашвили: Сафонов кучли, лекин уни яна ўқитиш керак

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Анзор Кавазашвили замонавий футболчиларни, айниқса дарвозабонларни тайёрлашдаги йўналишлар ҳақида фикр билдирди ва бугун бу позиция вакилларидан талаб қилинаётган айрим жиҳатларни кескин танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ветеран мутахассис бу масала фақат Матвей Сафонов билан боғлиқ эмаслигини, ҳозир Европа ва жаҳон футболидаги кўплаб дарвозабонлар ҳам шу муаммога дуч келаётганини таъкидлади.

“Матвей кучли дарвозабон, аммо уни ҳали яна ўйнашга ўргатиш керак. Бу фақат Сафоновнинг муаммоси эмас — дунёдаги деярли барча дарвозабонларда шундай. Ҳозир уларни жарима майдонида ортга-паслар билан ўйнашга кўниктиришди: ҳимоячилар дарвозабон орқали тўпни айлантириб, ўз жамоасининг ўзига хавф туғдиряпти. Бу даҳшат”, — дея Кавазашвилининг сўзларини “Советский спорт” келтирди.

Жорий мавсумда россиялик посбон француз гранди сафида тўртта учрашувда майдонга тушди. Ҳозир эса Матвей қўлидан олган жароҳатини даволаш жараёнида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавазашвили: Сафонов кучли, лекин уни яна ўқитиш керак