date

«Рома» ҳужумчиси Довбик жароҳат сабаб икки ойга сафдан чиқиши мумкин

«Рома» ҳужумчиси Довбик жароҳат сабаб икки ойга сафдан чиқиши мумкин

Италия А сериясида «Лечче»га қарши баҳсда жароҳат олган «Рома»нинг марказий ҳужумчиси Артём Довбик узоқ муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда берган маълумотга кўра, украиналик форварднинг тикланиш муддати тахминан икки ой давом этади. Аввалроқ римликлар январда Довбикни сотиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ жароҳат бу жараённи анча мураккаблаштириши мумкин.

Жорий мавсум А сериясида Довбик 13 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Рома» ҳужумчиси Довбик жароҳат сабаб икки ойга сафдан чиқиши мумкин