date

«Арсенал» ёзда Тино Ливраментони трансфер қилиши мумкин

«Арсенал» ёзда Тино Ливраментони трансфер қилиши мумкин

«Ньюкасл»нинг қанот ҳимоячиси Тино Ливраменто Англия Премьер-лигасининг гранд клубларидан бири — Лондоннинг «Арсенал»и диққат марказига тушди. Бу ҳақда Sun Sport журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «канонирлар» раҳбарияти 23 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Ўнг қанотдаги латераллик позициясида тўп сурадиган Ливраментонинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг тахминий трансфер баҳоси 40 миллион еврога тенг.

Жорий АПЛ мавсумида Ливраменто 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» ёзда Тино Ливраментони трансфер қилиши мумкин