«Ювентус» Влахович ўрнига Матетани кўз остига олди

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Англия Премьер-лигасини тарк этиб, Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Tuttosport хабарига кўра, 28 ёшли франсуз форварди Турин клуби радарига тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Ювентус» раҳбарияти Матетани трансфер қилиш учун 20–25 миллион евро ажратишга тайёр. У жамоада сербиялик Душан Влаховичнинг эҳтимолий ўрнини босиши мумкин, чунки ҳужумчини яқин келажакда сотиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жорий мавсум АПЛда Матета 21 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Унинг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг