Ювентус таркибни кучайтириш учун Эмерсон Палмиери вариантини ўрганмоқда

1 дақиқа ўқиш76
Ювентус таркибни кучайтириш учун Эмерсон Палмиери вариантини ўрганмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ювентус қанот ҳимоясини кучайтириш учун Марсельда тўп сураётган Эмерсон Палмиери бўйича дастлабки алоқаларни бошлади.
  • 2021-йилги Европа чемпиони бўлган 32 ёшли футболчи Андреа Камбиасо ва Зеки Челики билан бирга чап қанотдаги имкониятларни кенгайтириши мумкин.
  • Турин клуби ёзги трансферлар даврида 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлагани сабабли арзонроқ ва универсал футболчи изламоқда.

Италиянинг Ювентус клуби қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида трансфер бозорида фаол иш олиб бормоқда. Туринликлар эътибори Марсель сафида тўп сураётган тажрибали ҳимоячи Эмерсон Палмиерига қаратилган бўлиб, томонлар ўртасида дастлабки алоқалар бошланган. Бу ҳақда GOAL.com нашри хабар берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум қилинишича, Италия терма жамоаси сафида 2021-йилги Европа чемпиони бўлган 32 ёшли футболчи жамоанинг чап қанотидаги имкониятларни кенгайтириши мумкин. Ҳозирги кунда Ювентус таркибида бу позицияда Андреа Камбиасо ва Зеки Челики ўйнай олади, бироқ мураббийлар штаби захира вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Марсель билан музокаралар ва Ди Грегорио масадаси

Турин клуби ёзги трансферлар даврида 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлагани сабабли, чап қанот учун катта маблағ талаб қилмайдиган арзонроқ ва универсал футболчи изламоқда. Шу боис Марсельда тўп сураётган Эмерсон Палмиери қулай номзод сифатида кўрилмоқда. Француз клуби футболчининг йиллик маошидан халос бўлишни ва яхши таклиф тушса уни қўйиб юборишга тайёр.

Икки клуб ўртасидаги музокаралар фақатгина Эмерсон Палмиери билан чекланиб қолмаяпти. Манбага кўра, мазкур мулоқотлар давомида дарвозабон Мичеле Ди Грегориёнинг Францияга эҳтимолий трансфери ҳам муҳокама қилинмоқда. Гуглиелмо Викарио Тоттенхемдан келганидан сўнг, захирада қолишни истамаган Ди Грегорио Велодромда ўйнаш вариантини маъқул кўрмоқда ва Монзанинг таклифини рад этган.

Муқобил вариантлар

Ҳозирги босқичда музокаралар ҳали дастлабки босқичда бўлиб, аниқ келишувга эришилмаган. Таъкидлаш жоизки, ижара асосидаги айирбошлаш битими амалга ошиши учун Эмерсон Палмиери Марсельдаги шартномасини узайтириши талаб этилиши мумкин.

Ювентус раҳбарияти фақат битта номзод билан чекланиб қолмаяпти. Туринликлар трансфер ойнасининг қолган вақтида бошқа футболчилар вариантларини ҳам диққат билан ўрганиб чиқмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?