date

Алмейда оилавий мухлислар учун душанба ўйинларини танқид қилди

Алмейда оилавий мухлислар учун душанба ўйинларини танқид қилди

"Севилья" бош мураббийи Матиас Алмейда "Селта"га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Испания чемпионатининг 19-тур баҳси 12 январ куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Алмейда трансфер бозоридаги вазият ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, янги футболчи олиш учун аввал сотувлар бўлиши керак, қолган қарорлар эса клуб раҳбарияти ва спорт директори томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мураббий тақвим масаласида ҳам фикр билдирди. У айниқса қиш фаслида душанба кунлари ўтказиладиган кечки ўйинлар стадионга келадиганлар сонига салбий таъсир қилишини, оилалар учун бундай вақт ноқулай эканини таъкидлади.

Жароҳатлар бўйича Алмейда Алексис Санчес машғулотда сон қисмидан зарба олгани ва оғриқ сезаётганини маълум қилди, бироқ у майдонга тушиши кутилмоқда. Шунингдек, мураббий Рубен Варгас жамоага қайтганини тасдиқлаб, "Яхшийамки, у аллақачон шу ерда", деди.

Айни пайтда "Севилья" 20 очко билан турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. "Селта" эса 26 очко жамғарган ҳолда 7-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алмейда оилавий мухлислар учун душанба ўйинларини танқид қилди