date

«Реал» «Челси» ва «Ливерпул»нинг Рамон борасидаги режасини бузиши мумкин

«Реал» «Челси» ва «Ливерпул»нинг Рамон борасидаги режасини бузиши мумкин

Италиянинг «Комо» клубида тўп сураётган ҳимоячи Хакобо Рамон Англия Премьер-лигасига йўл олиши эҳтимоли бор, деб хабар бермоқда Caught Offside. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчини «Челси», «Ливерпул» ва «Тоттенҳем» ўз сафига қўшиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Рамоннинг бозор баҳоси 18 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Бироқ трансфер «Реал» аралашуви сабаб барбод бўлиши мумкин: Мадрид клуби футболчини «Комо»дан 8 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда Рамон Италия жамоаси сафида 17 учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол муаллифига айланди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» «Челси» ва «Ливерпул»нинг Рамон борасидаги режасини бузиши мумкин