Ўзбекистон U-23 пенальтилар сериясида тўхтади, Хитой яримфиналда (видео)

2 дақиқа ўқиш3.1K
Ўзбекистон U-23 пенальтилар сериясида тўхтади, Хитой яримфиналда (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон У-23 жамоаси Осиё кубоги чоракфиналида Хитойга қарши асосий ва қўшимча бўлимларда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
  • Пеналтилар сериясида Хитой 4:2 ҳисобида устун келиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.
  • Хитой яримфиналда Ветнамга қарши майдонга тушади.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ҳал қилувчи — чоракфинал баҳслари қизғин давом этмоқда. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яримфинал остонасида Хитой U-23 жамоасига қарши майдонга тушди ва жуда қаттиқ, асабни синаган беллашув гувоҳи бўлдик.

Учрашувнинг асосий 90 дақиқасида ҳам, қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади — 0:0. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйди: Ўзбекистон жамоаси тартибли ҳимоя ва тезкор ўтишлар билан имконият излаган бўлса, хитойликлар тўп назорати ва позицион ҳужумлар орқали босимни оширишга уринди. Бироқ, дарвоза олдида ҳал қилувчи зарба ва сўнгги нуқта етмай қолди.

Тақдир пенальтилар сериясига кўчди. Бу ерда эса омад хитойликларга кулиб боқди: серияда Хитой U-23 4:2 ҳисобида устун келиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Шундай қилиб, Хитой ёшлар жамоаси яримфиналдаги учинчи иштирокчига айланди ва энди финал сари йўлда Вьетнамга қарши куч синашади.

Ўйин давомида ҳам, огоҳлантиришлар бўйича ҳам кураш кескин кечди: Сардор Баҳромов 44-дақиқада, хитойликлар сафида эса Ху Бин (49), Ванг Юдонг (51) ва Янг Хаою (79) сариқ карточка олди. Қисқаси, майдонда “ҳеч ким ортга чекинмайди” деган кайфият ҳукм сурди, лекин футбол баъзан шундай: қанча ҳаракат қилсанг ҳам, барибир бир нуқтада лотереяга ўхшаб қолади.

U-23 Осиё Кубоги. Чоракфинал
Ўзбекистон — Хитой 0:0 (пен.сер 2:4)

Ўзбекистон: Муратбаев, Ҳамидов, Ризақулов, Хайруллаев, Баҳромов, Саиднуруллаев, Жумаев, Тўлқинбеков, Каримов, Саидов, Абдуллаев.
Захира: 1. Максим Муркаев, 3. Дилшод Муртазаев, 5. Озодбек Эргашов, 8. Муҳаммадали Рейимов, 12. Умар Рустамов, 13. Ислом Анваров, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжахон Ёрқинбоев, 19. Муҳаммад-Бобур Каримов.

Хитой U-23: 16. Ли Хао, 2. Ху Хетао, 3. Хе Йиран (5. Лиу Хаофан, 90+4), 4. Вумитижианг Юсупу, 6. Ху Бин (21. Бао Шенгхин, 79), 8. Муталифу Йимингкари (13. Ванг Бахао, 66), 9. Баихеламу Абудували (7. Хианг Юванг, 66), 10. Ванг Юдонг (11. Куаи Живен, 99), 15. Пенг Хиао, 20. Ли Зенхуан (14. Янг Хаою, 66), 23. Янг Алекс.
Захира: 1. Луан Йи, 12. Хуо Шенпинг, 17. Бао Шименг, 18. Чен Зеши, 19. Занг Аихуи, 22. Мао Веиже.

Огоҳлантириш: Сардор Баҳромов (Ўзбекистон) 44, Ху Бин (Хитой) 49, Ванг Юдонг (Хитой) 51, Янг Хаою (Хитой) 79.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?