date

Луис Энрике Мбае муваффақиятидан жуда мамнун эканини айтди

Луис Энрике Мбае муваффақиятидан жуда мамнун эканини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике клубнинг икки футболчиси — сенегаллик қанот ҳужумчиси Ибраима Мбае ва марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳар икки ўйинчи Африка Миллатлар кубогида иштирок этди: Ҳакими жароҳатдан кейин ўзини тиклаб, Марокаш билан финалгача етиб борди ва турнирни кумуш медал билан якунлади. Мбае эса Сенегал таркибида қитъа чемпиони бўлди.

Энрикенинг сўзларига кўра, Ҳакими жамоага қайтди ва ҳолати ёмон эмас. Мураббий машғулотдан олдин футболчи билан суҳбатлашиб, ўзини қандай ҳис қилаётганини билиб олмоқчи, шундан кейин унинг яқин ўйин учун қайдномага киритилиши масаласи ҳал қилинади.

Шунингдек, мутахассис терма жамоадан қайтиш ҳар доим ижобий ҳолат эканини таъкидлади. У Мбае учун алоҳида хурсандлигини айтиб, ёш вингер ПСЖ сафида ҳам, Африка Миллатлар кубогида ҳам кўп ўйнагани тажрибасини оширганини ва бу унинг тезроқ улғайишига хизмат қилишини қўшимча қилди.

27 ёшли Ҳакими турнирда 5 учрашув ўтказиб, 1 голли узатма муаллифи бўлди. 17 ёшли Мбае эса 6 ўйинда 1 гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Мбае муваффақиятидан жуда мамнун эканини айтди