date

Арбелоа «Реал»да қишки трансферлар керак эмаслигини айтди

Арбелоа «Реал»да қишки трансферлар керак эмаслигини айтди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа трансферлар борасидаги саволга жавоб берди. Мутахассис қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш бўйича раҳбариятдан қўшимча футболчи сўрамаганини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жума кунги матбуот анжуманида Арбелоа жамоа таркибидан тўлиқ қониқаётганини таъкидлади. «Менда ажойиб таркиб бор. Агар яна нимадирга эҳтиёж туғилса, «Реал» тарихида доим бўлгани каби, бизда зўр ёшлар жамоаси бор», — деди у.

Айни пайтда Алваро Арбелоа «Реал»ни Ла Лигадаги «Вильярреал»га қарши сафар учрашувига тайёрламоқда. Ўйин шанба, 24-январ куни бўлиб ўтади ва бошланиши 01:00 да (Тошкент вақти билан).

«Реал» Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг «Барселона»дан ортда қолиши бир очкони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Реал»да қишки трансферлар керак эмаслигини айтди