date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан табриклади

Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан табриклади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» ўз етакчисиз ҳам натижа кўрсатишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди ва бешта ўйиндан бешта ғалаба қайд этди. Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга олов ҳамда олқиш эмодзиларини қўшди.

40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасини икки эмодзи билан табриклади