Мухлислар бежиз таққосламаган экан: Мерилин Монро ва Сидни Суини ўртасидаги кутилмаган қариндошлик аниқланди

1 дақиқа ўқиш2K
Мухлислар бежиз таққосламаган экан: Мерилин Монро ва Сидни Суини ўртасидаги кутилмаган қариндошлик аниқланди

Голливуд юлдузлари Сидни Суини ва Мерилин Монронинг ташқи ўхшашлиги мухлислар орасида кўп муҳокама қилинган. Энди эса “MyHeritage” генеалогик платформаси тадқиқотига кўра, актрисалар насл-насаби орқали ҳам боғлиқ экани маълум бўлди. Улар тўққизинчи авлод амакиваччалар ҳисобланади.

Тадқиқотчилар уларнинг умумий аждоди 1625–1689 йилларда Массачусетсда яшаган Эзра Перри эканини аниқлаган. Қариндошлик алоқаси Сидни Суинининг отаси Стивен Суини ва Мерилин Монронинг биологик отаси Чарльз Стенли Гиффорд орқали боғланади.

Платформа тадқиқотлар бўлими директори Рой Манделнинг айтишича, бу алоқани аниқлаш учун мутахассислар бир неча ой давомида изланиб, аҳоли рўйхатлари, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари ҳамда черков архивларидаги юзлаб ҳужжатларни ўрганган.

Икки актрисанинг ўхшаш жиҳатлари ҳам бор. Ҳар иккиси табиатан жигарранг сочли бўлган, аммо сарғиш сочлари билан машҳур бўлишган. Улар кино оламида ижро этган драматик роллари билан ҳам танилган.

Мерилин Монро 1956 йилда турмуш қуришидан олдин яҳудийликни қабул қилган. Сидни Суинининг ҳам бу динга қизиқиши ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ унинг динни қабул қилиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган.

Шу тариқа, ташқи кўриниши билан таққослаб келинган икки актриса ўртасида тарихий қариндошлик алоқаси борлиги ҳақидаги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?