Гидо Родригес мавсум охирида Валенсияга эркин агент бўлиб ўтади

31 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Гидо Родригес Лондоннинг «Вест Ҳем» клубини тарк этиб, Испания Ла Лигасига йўл олади. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, тажрибали футболчининг навбатдаги манзили «Валенсия» бўлади. Родригеснинг «болғачилар» билан амалдаги шартномаси мавсум якунланишида тугайди ва «Вест Ҳем» уни испан клубига текинга қўйиб юборишга рози.
Родригес 2024 йилдан буён инглиз жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсум АПЛда у 6 та ўйинда қатнашди, бироқ гол ёки ассист қайд этмади.
«Вест Ҳем» айни пайтда қуйи лигага тушиб кетиш зонасида. Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг