Валерий Карпин Головинга берган маслаҳати ҳазил эканини айтди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинга «Реал»га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Европа Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни жойлаб, Головинга бир нечта тавсия берганини ёзганди.
Карпиннинг айтишича, у ўша ўйинни стадиондан кузатган, бироқ натижа кўнгилдагидек бўлмаган. Мутахассис Головинга берган “маслаҳати” аслида ҳазил ва киноя бўлганини таъкидлади: у футболчига аниқ кўрсатма бериш мураббийлар штаби вазифаси эканини қайд этди.
Головин жорий мавсумда Франция Лигасида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!