PSJ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди

PSJ дарвозабони Матвей Сафонов Telegram саҳифасида машғулотдан олинган суратларни улашди ва мухлисларга муҳим хабар берди: у яна сафда ва майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Яна ишга қайтдим! Эртанги учрашувга тайёрланяпмиз", — деб ёзди Сафонов.
Россиялик посбон анча вақтдан бери PSJ сафида ўйнамаётганди. Ўтган ой у "Фламенго"га қарши Қитъалараро кубок финалида қўлидан жароҳат олган. Ўша баҳсда Сафонов пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, жамоаси қаҳрамонига айлангандӣ.
28-январ, чоршанба куни PSJ Чемпионлар лигасида "Нюкасл"ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг