Слот Конате ва Гомессиз «Қарабоғ»га қарши ўйнайди

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Европа Чемпионлар лигасида «Қарабоғ»га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида икки нафар ҳимоячи жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, Ибраима Конате ҳамда Жо Гомес чоршанба кунги баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Слот Гомес борасида вазият ўзгармаганини таъкидлаб, футболчи эртанги ўйинга тайёр эмаслигини тасдиқлади. Конате ҳақида эса мураббий у билан гаплашганини, ҳозир футболчи учун давр оғир кечаётганини билдириб, ҳимоячининг тез орада сафга қайтишидан умидвор эканини қўшимча қилди.
Аввалроқ Конатенинг отаси вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Ливерпул» «Қарабоғ»ни 28-январ, чоршанба куни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!