date

Арбелоа Моуриньонинг «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Арбелоа Моуриньонинг «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Жозе Моуриньонинг клубга эҳтимолий қайтиши борасидаги гап-сўзларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни «қаймоқранглилар» сафарда «Бенфика»га қарши майдонга тушади. Португалия клубини «Махсус» лақабли Моуриньонинг ўзи бошқармоқда ва бир неча ҳафта аввал мутахассис яна «қироллик клуби» билан боғланган эди.

Матбуот анжуманида Арбелоага шундай эслатма берилди: агар ўша пайтда Моуриньо «Реал»ни қабул қилиб, сизга ёрдамчи сифатида таклиф қилса, розилик билдирмидингиз? «Мен тахминий сценарийлар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиламан. Диққатим ҳозирги кун ва «Бенфика»га қарши яқин ўйинда. Футболчилардан максимумни олиш устида ишлаяпман. Бизни ёдда қоладиган учрашув кутяпти, аммо энг муҳими — ғалаба», — деди Арбелоа.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Моуриньонинг «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди