date

Хау ПСЖга қарши ўйин олдидан бразилияликлар ҳолатини айтди

Хау ПСЖга қарши ўйин олдидан бразилияликлар ҳолатини айтди

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ПСЖга қарши учрашув арафасида жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячилари Жоэлинтон ва Бруно Гимараэснинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Жоэлинтон бугунги баҳсда майдонга туша олмайди: у тиббий кўрикдан ўтган, жароҳат жиддий кўринмаяпти, бироқ футболчи бир неча ҳафтага сафдан чиқиши ва бир нечта ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бруно Гимараэс эса жамоа билан бирга, унинг тайёргарлиги бўйича аниқроқ хулоса яқин соатларда маълум бўлади.

Бугун, 28 январ куни "Ньюкасл" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг якуний турида сафарда ПСЖга қарши майдонга тушади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Учрашув тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хау ПСЖга қарши ўйин олдидан бразилияликлар ҳолатини айтди