date

Жалович Макаров «Галатасарай»га қарши майдонга тушишга тайёр деди

Жалович Макаров «Галатасарай»га қарши майдонга тушишга тайёр деди

«Кайсериспор» бош мураббийи Радомир Жалович жамоанинг янги футболчиси Денис Макаров ҳолати ҳақида фикр билдирди. Мутахассисдан Суперлига доирасида «Галатасарай»га қарши яқинлашиб келаётган ўйинда Макаров илк бор майдонга тушишга тайёрми, деган савол сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жаловичнинг айтишича, Денис Макаров дебют учун тўлиқ тайёр. Мураббий футболчининг учрашувни асосий таркибда бошлаши ёки захирадан ўйинга қўшилиши масаласи ҳали аниқлаштирилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Макаров «Кайсериспор» сафига Москванинг «Динамо» клубидан кўчиб ўтган.

«Галатасарай» – «Кайсериспор» баҳси якшанба, 1-февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув 22:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Ҳозирда «Кайсериспор» Туркия чемпионати жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жалович Макаров «Галатасарай»га қарши майдонга тушишга тайёр деди