Флориан Виртс Чемпионлар лигасида «Ливерпул» сафида илк голини урди

Флориан Вирц «Ливерпул» сафида Европа Чемпионлар лигасидаги илк голини «Қорабоғ»га қарши учрашувнинг 21-дақиқасида урди. У Уго Экитике узатмасидан кейин тўпни бурчакка аниқ йўллади. Вирц бунгача турнирдаги олти ўйинда «Ливерпул» учун учта ассист қайд этган, бироқ гол ура олмаганди. Немис футболчиси «Ливерпул»га ўтган йил ёзида Леверкузеннинг «Баер» клубидан 125 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
«Ливерпул»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Виртс «Қорабоғ»га қарши учрашувда ҳисобни очди. Немис футболчиси 21-дақиқада Уго Экитике узатмасидан кейин тўпни бурчакка аниқ йўллаб, дарвозани ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу гол Виртс учун «қизиллар» сафида Европа Чемпионлар лигасидаги илк натижали зарба бўлди. У бунгача турнирдаги олти ўйинда Арне Слот жамоаси учун учта ассист қайд этган, бироқ ўзи гол ура олмаганди.
Виртс «Ливерпул»га ўтган йил ёзида Леверкузеннинг «Байер» клубидан 125 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. LiveResult.ru порталида «Ливерпул» — «Қорабоғ» баҳсининг матнли трансляцияси мавжуд, Виртснинг голи мезбонлар устунлигини иккитага оширди.































Изоҳлар 0
…