Бенатиа Марселнинг Чемпионлар лигасидан чиқишидан ранжиди

Марсел учун Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик клуб раҳбариятида оғриқли акс-садо бермоқда. Француз жамоасининг мусобақани тарк этиши ортидан бош мураббий Роберто де Дзербининг келажаги борасида ҳам турли гап-сўзлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клубнинг спорт директори Меҳди Бенатиа ҳам бу натижадан ҳафсаласи пир бўлганини яширмади. «Очиғини айтаман, бу жуда ёмон оқшом бўлди. Бундай ўйинларда ютқазиб бўлмайди. Бу муаммо яна такрорланяпти», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Марсел Брюггега 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Де Дзерби жамоани 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг